Линклар

logo-print

ОПЕК ва Россия нефть ишлаб чиқаришни қисқартирмасликка келишиб олди


ОПЕК ташкилоти логотипи.

ОПЕК ташкилоти логотипи.

Бугун нефть экспорт қилувчи давлатлар ташкилоти ҳисобланган ОПЕК Венада навбатдаги сессиясини ўтказади.

Сессияда Форс кўрфази мамлакатлари томонидан нефть ишлаб чиқаришни қисқартирмаслик масаласи муҳокама қилинади. Саудия Арабистони нефть саноати вазири Али ал Наимий журналистларга кўрфаз давлатлари нефть ишлаб чиқаришни қисқартирмасликка келишиб олганини билдирди.

Агар ОПЕК бугун нефть ишлаб чиқаришни қисқартирмаслик ҳақида қарор чиқарса, бу жаҳонда нархлар уруши бошланганини билдиради. Саудия ва Форс кўрфазининг бошқа давлатлари нефть нархининг янада тушиб кетишидан кўриладиган зиённи ўзларининг катта валюта заҳиралари ҳисобига ёпишлари мумкин. Эрон ва Венесуэла каби давлатлар эса жуда катта қийинчиликларга дучор бўлади.

Дунёдаги нефтнинг 11 фоизини ишлаб чиқарувчи Россия ОПЕК вакиллари билан учрашувдан сўнг, “нефть нархи бир баррелга 60 долларни ташкил этган тақдирда ҳам нефть ишлаб чиқаришини қисқартирмасликка” рози бўлди. Бу ҳақда “Роснефть” раиси Игорь Сечин ОПЕК вакиллари билан учрашувдан сўнг маълум қилган. Россия ОПЕК ташкилотига аъзо давлат эмас.

Чоршанба куни нефтнинг жахон нархи яна 73 центга арзонлаб, бир баррел учун 77 доллар 60 центни ташкил қилмоқда.

XS
SM
MD
LG