Линклар

Бугун Украинанинг янги сайланган парламенти ўзининг биринчи мажлисини ўтказади.

26 октябрда ўтган сайловда президент Петро Порошенко ҳамда Бош вазири Арсений Яценюк раҳбарлигидаги сиёсий блоклар парламентдаги кўпчилик ўринларни эгаллашга муваффақ бўлган эди.

Парламентдаги 421 ўриннинг 288тасини ҳукмрон коалиция тузишга келишиб олган беш ғарбпараст партия вакиллари эгаллаган. Шунга қарамай, партиялар ўртасида янги ҳукуматни шакллантиришюзасидан музокаралар узоққа чўзилиб кетди. Порошенко 25 ноябрда музокараларнинг самарали якунланишини таъминлашга ҳаракат қилишини билдирган.

Таҳлилчиларга кўра, Порошенко ва Яценюк ўртасида ҳукуматдаги асосий портфеллар назоратини қўлга киритиш юзасидан рақобат мавжудлиги сабаблимузокаралар чўзилиб кетмоқда.

XS
SM
MD
LG