Линклар

Россия президенти Владимир Путин “Россия ҳеч ким учун таҳдид эмас” ҳамда "ҳеч қандай геосиёсий ўйинлар ва фитналарга аралашишни" истамайди, деб баёнот берди.

Путин бу ҳақда 26 ноябрь куни Сочида ҳарбий қўмондонлик билан бўлган учрашуви чоғида гапирди. Айни пайтда Россия президенти мамлакат суверенитетини ва яҳлитлигини ишончли тарзда қўриқлаш заруррати борлигини ҳам таъкидлаб ўтди.

Путин баёноти янграшидан бир неча соат олдинроқ Германия канцлери Ангела Меркел Россия Украинадаги ҳатти-ҳаракати билан халқаро ҳуқуқ меъёрларини бузди ва бу билан Европа ҳамда жаҳон тинчлигига таҳдид солмоқда, деб баёнот берган эди.

XS
SM
MD
LG