Линклар

logo-print

GM Uzbekistan қўшма корхонасида ишлаб чиқарилган автомобилларнинг Россиядаги сотуви ҳажми жорий йилда қарийб 30%га қисқариб кетгани тўғрисида Ўзбекистон Респбликасининг Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Элёр Ғаниев иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Россия ҳукуматлараро комиссияси мажлиси чоғида баёнот берди.

Бу ҳақда хабар берган ca-news.org сайтига кўра, Ғаниев машиналар савдоси ҳажми қисқариб кетганига сабаб сифатида рубль девальвацияси туфайли Россия бозорида юзага келган вазият ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчини ҳимоялаш учун кўрилган чораларнинг кескин бўлганини келтирган.

GM Uzbekistan қўшма корхонасида ишлаб чиқарилган автомобилларнинг Россиядаги сотуви ҳажми жорий йилда қисқариб кетгани тўғрисида Озодлик радиоси Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар вазиридан олдинроқ 13 ноябрь куни хабар қилган эди.

Москвадаги Европа бизнес уюшмаси Автомобил ишлаб чиқарувчилар қўмитаси берган маълумотга кўра, жорий йилнинг январь-октябрь ойларида Россияда 33, 472 дона GM Uzbekistan машиналари сотилган.

Бу рақамларни ўтган йилнинг айни шу даврига қиёсласак¸ ўзбек автомобиллари савдоси Россияда қарийб 27 фоизга пасайганини кўриш мумкин.

Ўтган йилнинг айни даврида Россияда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган 49 014та автомобил реализация қилинган эди.

Шу йилнинг октябрь ойида эса ўзбек автомобилларининг Россияда сотилиши 64 фоизга камайиб кетди.

Ўтган ой Россияда 1819та GM Uzbekistan машиналари сотилган. Ўтган йилнинг октябрь ойида 5921, яъни деярли уч баравар кўп ўзбек машинаси сотилган эди.

XS
SM
MD
LG