Линклар

Британиянинг Кобулдаги элчихонасига худкуш ҳужумидан 3 афғон ҳалок бўлди


27 ноябрь куни амалга оширилган ҳужум оқибатларини кобуллик аёллар ўз уйларида туриб томоша қилмоқда.

27 ноябрь куни амалга оширилган ҳужум оқибатларини кобуллик аёллар ўз уйларида туриб томоша қилмоқда.

Бугун Буюк Британиянинг Афғонистондаги элчихонаси биносига худкуш шахснинг мотоциклда бориб урилиши, зарбадан портлаш рўй бергани оқибатида камида тўрт афғонистонлик ҳалок бўлгани хабар қилинди.

Портлашдан, шунингдек, 33 афғонистонлик ўткинчи жароҳат олгани, 3 автомобиль ишдан чиққани тўғрисида Ички ишлар вазирлиги вакили Сиддиқ Сиддиқий баёнот берди.

Полиция маълумотларига қараганда, жароҳатланганлар орасида бир неча бола ҳам бор.

Британия элчихонаси расмийси ҳужум қилингани тўғрисидаги хабарни тасдиқлади, автомобилда бўлган бир неча киши яраланганини айтди, лекин бошқа тафсилотлар тўғрисида гапирмади.

Полицияга кўра, воқеа Кобул шаҳрининг шарқида – Жалолобод йўлида юз берган.

Ҳужум учун масъулиятни Толибон гуруҳи ўз зиммасига олар экан, “бостириб кирган чет эл кучларини нишонга олганлари” тўғрисида айтдилар.

XS
SM
MD
LG