Линклар

АҚШнинг Миссури штатидаги Сент-Луис шаҳрида чоршанба куни бир неча норози шаҳар мэрияси биносига бостириб киришга уринди.

Хабарларга қараганда, норозилик акцияларининг бир неча фаоли мерия биноси олдида 9 август куни Сент-Луис яқинидаги Фергюсон шаҳарчасида 18 яшар қора танли ўсмирни отиб ўлдирган полиция зобити Даррен Уилсон устидан гўёки суд мажлиси ўтказдилар.

Сент-Луис мэрияси олдига 100 дан ортиқ полиция ходими йўлланди. Норозилардан 3 нафари ҳибсга олинди.

Хабарларга қараганда сўнгги тун Фергюсонда нисбатан тинч ўтди. Шаҳарча ва унинг атрофига Миллий гвардиянинг 2200 аскари келтирилган.

Суднинг қасамёдга келтирилганлар ҳайъати томонидан полиция зобити Уилсонга нисбатан айблов эълон қилмаслик тўғрисида қарор қабул қилиниши ортидан чоршанба куни АҚШнинг бир неча шаҳри, шу жумладан Лос-Анжелес, Сан-Диего, Окленд ва Атланта шаҳарларида норозилик акциялари ўтказилди.

Намойишларнинг энг йириги Калифорния штатидаги Лос-Анжелес шаҳрида бўлиб ўтди ва бу ерда полиция 50 дан зиёд кишини ҳибсга олди.

XS
SM
MD
LG