Линклар

Россия авиакомпаниялари Ўзбекистондаги аэропортлар хизматидан фойдалангани учун олдиндан олинадиган ҳақни бундан буён рублда тўлаши мумкин.

Бу ҳақдаги келишувга иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Россия ҳукуматлараро комиссиясининг 26 ноябрь куни бўлиб ўтган мажлисида эришилгани тўғрисида ca-news сайти хабар қилди.

Келишув тўғрисида РФ Транспорт вазири ўринбосари Валерий Окулов баёнот берган.

Ўзбекистондаги аэропортлар хизматидан фойдалангани учун олдиндан тўланадиган ҳақни рублда тўлаш тўғрисидаги келишув Россия рубли кейинги ойларда қадрсизланиб кетган вақтга тўғри келди.

Хабарларга қараганда, рубль қадрсизланиб кетгани учун Қозоғистон Россияга электр энергияси етказиб беришни тўхтатиб қўйган.

XS
SM
MD
LG