Линклар

Британиянинг Кобулдаги элчихонасига қилинган ҳужумдан 4 афғонистонлик ва 1 британиялик ҳалок бўлди


Воқеа содир бўлган жойда олинган сурат.

Воқеа содир бўлган жойда олинган сурат.

Афғонистон Ички ишлар вазирлигига кўра, Буюк Британиянинг Афғонистондаги элчихонаси биносига пайшанба куни худкуш шахснинг мотоциклда бориб урилиши ва зарбадан портлаш рўй бергани оқибатида камида 5 кишиҳалок бўлган, улардан бири Британия фуқаросидир.

Портлашдан, шунингдек, 33 афғонистонлик ўткинчи жароҳат олгани, 3 автомобиль ишдан чиққани тўғрисида Ички ишлар вазирлиги вакили Сиддиқ Сиддиқий баёнот берди.

Полиция маълумотларига қараганда, жароҳатланганлар орасида бир неча бола ҳам бор.

Британия элчихонаси расмийси ҳужум қилингани тўғрисидаги хабарни тасдиқлади, автомобилда бўлган бир неча киши яраланганини айтди, лекин бошқа тафсилотлар тўғрисида гапирмади.

Полицияга кўра, воқеа Кобул шаҳрининг шарқида – Жалолобод йўлида юз берган.

Ҳужум учун масъулиятни Толибон гуруҳи ўз зиммасига олар экан, “бостириб кирган чет эл кучларини нишонга олганлари” тўғрисида айтдилар.

XS
SM
MD
LG