Линклар

Кеча Ўш шаҳар суди собиқ мэр Мелис Мирзақматовни қамоққа олиш ҳақида қарор чиқарди.

Қирғизистон Бош прокуратураси маълумотига кўра, Мирзақматовга нисбатан Жиноят кодексининг 304-моддаси (Хизмат ваколатини суиистеъмол қилиш) бўйича жиноят иши очилиб,унга нисбатан қидирув эълон қилинган.

Прокуратура хабарида айтилишича, Мирзақматов Ўш шаҳридаги Навоий кўчасида жойлашган кўприкни қуриш жараёнида хизмат ваколатини суиистеъмол қилиб, мамлакат қонунларини бузганликда айбланмоқда.

Мирзақматов ташаббуси билан қурилиши бошланган мазкур кўприк учун марафон ҳам ўтказилиб, бир неча юз минг сом йиғилган.

Шу йилнинг 15 январь куни Ўш шаҳар ҳокимлиги учун бўлиб ўтган сайловда ҳокимликка сайланмай қолган Мелис Мирзақматов 2010 йилги Ўш қирғини пайтида ҳам шаҳар мэри лавозимида ишлаган. Қирғизистон ҳукумати уч йил давомида уни лавозимидан бўшатишга бир неча маротаба уринган, лекин бу уринишлар натижа бермаган эди.

Ўтган йилнинг 5 декабрида Мелис Мирзақматов Қирғизистон Бош вазири буйруғи билан ишдан олинган.

XS
SM
MD
LG