Линклар

Саакашвилига қотиллик айби қўйилди


 Грузия собиқ президенти Михаил Саакашвили

Грузия собиқ президенти Михаил Саакашвили

Кеча Грузия прокуратураси мамлакат собиқ президенти Михаил Саакашвилига қотиллик айбини қўйди. Саакашвили 2006 йилнинг 27 январида Сандро Гиргвлианини ўлдирганликда гумонланмоқда.

Прокуратура маълумотига кўра, Саакашвили “ўз хизмат ваколатидан ғаразли мақсадда фойдаланиб” ушбу қотилликни яшириш учун собиқ Ички ишлар вазири Вано Мерабишвили, Конституция хавфсизлиги департаментининг собиқ раҳбари Дата Ахалая билан тил бириктирган.

Аввалроқ Саакашвилига 5 миллион АҚШ доллари миқдоридаги давлат мулкини шахсий эҳтиёжлари учун ўзлаштирганлик айби қўйилган.

Айни пайтда Саакашвилига нисбатан илгари сурилган ваколатни суиистеъмол қилганлик айбловлари ҳам бўлиб, булар 2007 йил ноябрь ойида Тбилисида аксилҳукумат намойишларини куч билан бостиргани, ҳамда Имеди телеканалига “бостириб” киргани билан боғлиқдир.

2007 йилда Грузия ҳокимиятида юқори лавозимларни эгаллаган Саакашвили сафдошларига нисбатан ҳам шу каби айбловлар илгари сурилган.

Собиқ президент ўтган йили иккинчи муддати тугаши ортидан Грузияни тарк этган эди.

XS
SM
MD
LG