Линклар

Ўзбек халқининг аския санъати ЮНЕСКОнинг номоддий маданий мерослар рўйхатига киритилди.

Бу ҳақда хабар қилган UzDaily нашрига кўра, 27 ноябрь куни ЮНЕСКОнинг Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш қўмитаси янги рўйхатга тақдим қилинган номзодларни кўриб чиқиб, ўзбек аскиясини ҳам муносиб деб топган.

Ушбу рўйхатган жами 281 та элемент киритилган бўлиб, улар орқали турли халқларнинг анъана ва урф-одатларига эътиборни жалб қилиш мақсад қилинган.

Ўзбек миллий ҳазил-мутойиба санъати бўлган аския, асосан, Фарғона водийсида кенг тарқалган бўлиб, аскияда мпровизация, қочирим ва сўзга чечанлик муҳим ўрин тутади.

XS
SM
MD
LG