Линклар

Кичик Ислом Каримов бобоси яратган салтанатнинг мухолифатига айландими?


Ислом Каримов ўз рафиқаси билан Хитойдаги ўлик шаҳар музейида.

Ислом Каримов ўз рафиқаси билан Хитойдаги ўлик шаҳар музейида.

Шу пайтгача мухолифат ва фуқаровий жамият фаолларига қарши қаратилган компромат ëмғири бу сафар президент оиласи мансубига қарши ëғилди.

Бу нимадан далолат?

Каримов оиласи Каримовга қаршими?

Кичкина Каримовнинг исëни салтанат дарз кетганидан нишонами?

Бу саволларни Озодликнинг Қурултой дастурида муҳокама қилдик.

Кейинги бир ҳафта ичида Ўзбекистон президентининг невараси Ислом Каримовнинг шахси ҳақорат қилинган ва унга оид конфиденциал маълумот ҳамда фотосуратлар илова қилинган олтита мақола эълон қилинди.

Туркум мақолаларнинг биринчисида Акрам Мансур деган номаълум автор “Ислом Каримов тилини тиймаса” унга нисбатан “эътирозлар” яна пайдо бўлишини айтиб, таҳдид қилади.

Жумладан, туркум мақолаларда кичик Ислом Каримов ароқхўр, банги¸ муттаҳам ва фоҳишабоз сифатида тасвирланган.

Ўтган ҳафта охирида эълон қилинган мақолаларда президент невараси “ўзини мухолифатчи қилиб кўрсатишга уринмоқда", аслида эса, “фаҳшга берилган, бачкана ва ҳеч нарсага ярамайдиган лапашанг” қабилида тасвирланган.

Бу “мақола”ларни Қурултой эшиттиришида таҳлил қилган тошкентлик мустақил журналист Алексей Волосевичнинг айтишича¸ Ислом Каримовнинг неварасига компромат манбаини биринчи оиланинг ўзидан қидириш керак.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG