Линклар

logo-print

27 ноябрь куни Туркия пойтахти Анқара шаҳрида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги делегацияси Туркия ташқи ишлар вазири ўринбосари Али Кемал Айдин билан учрашди.

Бу ҳақда хабар қилган Ўзбекистон ТИВ матбуот хизматига кўра, учрашувда сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама муносабат масалалари муҳокама қилинган.

Кейинги пайтда Туркия- Ўзбекистон муносабатларида илиқлашув кузатилмоқда.

Жорий йил ёзида Туркия Ташқи ишлар вазири сўнгги 11 йил давомида илк бор Ўзбекистонга ташриф буюрди.

Туркия 1991 йилда Ўзбекистон мустақиллигини биринчи бўлиб тан олган. Лекин шунга қарамасдан, 90-йилларнинг иккинчи ярмидан бошлаб Тошкент-Анқара муносабатлари совуқлашган.

Ўзбекистонга сармоя ётқизган турк тадбиркорлари Тошкент ҳукумати томонидан таъқибга учраган ва ҳатто бир неча нафари солиқлардан бўйин товлаганлик ва экстремистларга ҳомийлик қилганлик айблари билан қамоққа ташланган.

Икки томонлама муносабатларнинг ёмонлашувига Туркия Ўзбекистон мухолифати етакчиларига бошпана бергани асосий сабаблардан бири, деб кўрилади.

XS
SM
MD
LG