Линклар

Чоршанба куни Тошкентдаги Республика Шошилинч Тез Тиббий Ёрдам Маркази травматология бўлими бошлиғи Равшан Ҳакимов бемордан 1,5 миллион сўм пулни пора сифатида олаётганида ҳибсга олинди.

Воқеадан хабардор Озодлик манбасига кўра, тиббиёт фанлари номзоди Равшан Ҳакимовга нисбатан Жиноят Кодексининг 205-моддаси (Мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) ва 210-моддаси (Пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган.

Шунингдек, манбанинг айтишича, 26 ноябрь куни Ҳакимовдан ташқари травматология бўлимининг яна тўққиз шифокори "Тоштурма" изоляторига ташланган.

XS
SM
MD
LG