Линклар

Ўзбекистонда 1 декабрдан ишга тушиши кутилаётган UMS алоқа операторининг тарифлари маълум бўлди. Янги оператор таклиф қилаётган бир қатор тариф режаларини таҳлил қилар экансиз, мазкур нархлар Ўзбекистон уяли алоқа бозоридаги айни маҳсулотлардан қимматроқ эканига амин бўласиз.

UMS мобил алоқа оператори мижозларига бир қанча тариф пакетларини таклиф этмоқда.

“Start” деб номланган тариф бўйича кунлик абонент тўлови 0,01 АҚШ доллари бўлиб, Ўзбекистон бўйлаб чиқиш қўнғироқларининг бир дақиқаси ва ҳар бир SMS нархи 0,03 АҚШ долларини ташкил қилади. Мазкур тариф ойига 100 Мб текин интернетни ҳам ўз ичига олади.

“MAXI” деб номланган тарифда эса ойлик абонент тўлови Ўзбекистон бўйлаб 1000 дақиқа сўзлашув ва 600 Мб интернет учун15 АҚШ долларини ташкил этмоқда.

Мазкур тарифлардан ташқари қўнғироқларнинг ҳар бир минути учун 0,02 АҚШ доллари, ҳар бир SMS учун 0,02 АҚШ доллари, 1 МВ интернет учун эса 0,10 АҚШ доллари миқдорида ҳақ олинади.

300 MB Интернет 5 АҚШ доллари, 1000 MB Интернет эса 10 АҚШ доллари турадиган пакетлар ҳам бор.

Телефондан тинимсиз гаплашадиганлар учун эса ширкат “Absolut” деган тарифини таклиф этмоқда.

Мазкур тариф бўйича мижоз ойига 150 АҚШ доллари тўлаб, Ўзбекистон бўйлаб телефонда чекланмаган муддат гаплашиши, SMS ҳамда Интернет ҳизматидан фойдаланиши мумкин.

Шунингдек, корпоратив тарифлар ҳам бор. “Corp” тарифида ойига 25 АҚШ долларлик тўлов эвазига компания ичида чексиз қўнғироқлар, компания ташқарисида эса 2000 дақиқа, 1000 SMS, шунингдек 800 Мб интернет тақдим этилади.

“Corp VIP” тарифида эса ойига 45 АҚШ доллари эвазига компания ичида чексиз ва компания ташқарисида 5000 дақиқа қўнғироқ, 2500 та SMS ҳамда 1200 Мб интернет таклиф этилмоқда.

Нархлар қимматлиги аëн бўлмоқда

Ўзбекистонлик уяли телефон фойдаланувчилари UMS ширкатиннг “Start” ва “Maksi” деб номланган пакетлари Ўзбекистон уяли алоқа бозоридаги бошқа ширкатларникидан қимматлигини пайқашган.

- “Maksi” пакети учун ойига 15 доллар тўлаш керак. Бу фақат абонент тўлови. Бундан ташқари номер учун 20 доллар тўлаш керак. Бундан ташқари уланиш учун ва сим-картанинг дастлабки баланси учун ҳам тўловлар бор. Ширкат ҳужжатлари билан танишганимда булардан ташқари яна кунлик 10 цент йиғим ҳам борли маълум бўлди. Сўзлашувларни минутига 3 центдан ҳисоблаб оларкан. Агар Перфектум (уяли алоқа ширкати) билан солиштирсангиз анча қиммат, - дейди UMS нинг янги мижозларидан бири.

Тошкентлик Акбарни эса нархлар ўйлантирмайди.

-Энг муҳими сифатли бўлса бўлди. МТС кетганидан кейин Ўзбекистонда алоқа сифати тушиб кетган эди. Алоқа сифати яхши бўлса бўлди. Шунга умид қилиб турибмиз, - дейди Акбар.

Ўзбекистон Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасидаги Озодлик манбасининг айтишича UMS га “Ўздунробита” ишлатган ва технологик жиҳатдан ўта оптимал бўлган частоталаар берилган.

Шунингдек, қўмита янги ширкатнинг биргина Тошкентдаги мижозлари учун бошламасига бир ярим миллион телефон рақами ажратилган.

Бу телефон рақамларининг ҳаммаси илгари “Ўздунробита” ишлатган 97 билан бошланади.

Айни пайтда янги ширкат эски мижозларнинг “Ўздунробита” пайтидаги рақамларини тикламаслигини ҳам билдирди.

МТСнинг Ўзбекистондаги шўъбаси "Ўздунробита" 2012 йилнинг июль ойида ҳукумат қарори билан фаолиятини тўхтатган эди.

"Ўздунробита"ни катта миқдорда солиқдан бўйин товлаш, пул ювиш, мижозлар пулларини ноқонуний ўзлаштириш ва бошқа қонунбузарликларда айбланган эди.

UMS бўлимлари 1 декабрдан бошлаб ишлаши, ширкатнинг бош идораси Тошкентнинг Амир Темур кўчасидаги собиқ “МТС-Ўзбекистон”нинг бош биносида бўлиши айтилмоқда.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG