Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:15

UMS мобил алоқа операторининг нархномаси маълум бўлди


Ўзбекистонда 1 декабрдан иш бошлаши кутилаётган UMS мобил алоқа операторининг тариф режалари эълон қилинди.

Ҳозир ширкат мижозларига асосий иккита тарифни таклиф этмоқда. Биринчиси, “Start” тарифидир. Мазкур тариф бўйича кунлик абонент тўлови 0,01 АҚШ доллари бўлиб, Ўзбекистон бўйлаб чиқиш қўнғироқларининг бир дақиқаси ва ҳар бир SMS нархи 0,03 АҚШ долларини ташкил қилади. Мазкур тариф ойига 100 Мб текин интернетни ҳам ўз ичига олади.

Иккинчиси “MAXI” тарифидир. Мазкур тарифда ойлик абонент тўлови Ўзбекистон бўйлаб 1000 дақиқа сўзлашув ва 600 Мб интернет учун15 АҚШ долларини ташкил этмоқда.

Мазкур тарифлардан ташқари қўнғироқларнинг ҳар бир минути учун 0,02 АҚШ доллари миқдорида ҳақ олинади. Ҳар бир SMS учун 0,02 АҚШ доллари, 1 МВ интернет учун эса 0,10 АҚШ доллари миқдорида ҳақ олинади.

Янги ширкат "МТС Ўзбекистон" ўрнида иш бошламоқда. МТСнинг Ўзбекистондаги шўъбаси "МТС Ўзбекистон" 2012 йилнинг июль ойида ҳукумат қарори билан фаолиятини тўхтатган эди.

XS
SM
MD
LG