Линклар

logo-print

Елисей саройининг беш ходими "фотосуратлар" сабаб ишдан бўшатилди


Франция президени Франсуа Олланднинг таниқли актрисса Жюли Гайе билан тушган суратлари матбуотда пайдо бўлишидан бир ҳафта ўтиб, Елисей саройининг беш нафар ходими ишдан бўшатилган.

Францияда чиқадиган Liberation газетасида эълон қилинган суратларда Олланд ва Гайе Елисей Елисей саройи терасасида бирга тургани акс этган.

Суратни сарой ходимлари матбуотга сиздирган бўлиши тахмин қилинмоқда.

Шу йил бошида Францияда чиқадиган Closer нашри Франция президенти Франсуа Олланднинг таниқли актриса Жюли Гайе билан ишқий муносабатлари ҳақида беш саҳифалик мақолани яширинча олинган бир қанча фотосуратлар билан бирга чоп этган эди.

Бу воқеа Франсуа Олланд ва унинг 2007 йилдан бери фуқаролик никоҳи асосида яшаб келган 48 ёшли рафиқаси Валери Триевейлиернинг ажрашишига сабаб бўлган эди.

XS
SM
MD
LG