Линклар

Юқоридаги суратда: Австралиянинг Канберра шаҳрида ривожланаётган кичик орол давлатларига ёрдам кўрсатиш бўйича ўтказилган тадбирда 1 миллион 194 минг 380 дона Рождество чироқлари ёқилди. Бу жаҳонда бир вақтнинг ўзида ёқилган энг кўп Рождество чироқлари сифатида Гиннес рекордлари китобига ёзилди.

Хитой пойтахти Бейжиндаги миллий музейда 19 аср хайкалтароши Огюст Роденнинг 140 асари намойишга қўйилди.

Афғон деҳқони Кобул-Жалолобод йўналишидаги трассада ўз боғида етиштирилган анорларни сотмоқда.

Покистоннинг Пешовар шаҳридаги ўтин дўкони.

Хиндистоннинг Кашмир вилоятида ўтган парламент сайловларида овоз бериш учун келган одамлар навбат кутмоқда.

АҚШнинг Фергюсон шаҳрида полициячи томонидан 18 ёшли қора танли ўсмир Майкл Браун отиб ўлдирилганига норозилик тариқасида ўтказилган намойиш тартибсизликларга айланиб кетди.

Покистонлик талабалар жамоат транспортида ўқишга кетмоқда.

Покситонлик автомобил шиналари юкланган от аравани етаклаб кетмоқда.

АҚШ президенти Барак Обама истеъфо беришини эълон қилган мудофаа вазири Чак Хейгл билан трибунани тарк этмоқда.

АҚШ президенти Барак Обама Американинг Озодлик мукофотини актриса Мерил Стрипга топширмоқда.

Донецкда уриб туширлган Malaysia Airlines Flight 17 учоғининг қолдиқлари Украина ҳукумати томонидан назорат қилинаётган Харьков шаҳрига поездда олиб ўтилди ва Нидерландларга жўнатилди.

Донецкдаги Красний пахарь қишлоғида отишмалар сабабли ёрилиб кетган газ қувирини ишчилар ямамоқда.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG