Линклар

Шошилинч хабар
02 май 2024, Тошкент вақти: 03:06

Ўзбекистон раҳбари Ислом Каримов Термезга сафар қилди


Ўзбекистон президенти Ислом Каримов жума куни мамлакат жанубидаги Термез шаҳрига ташрифи пайти қилган чиқишида Афғонистондаги тўхтамаётган уруш Марказий Осиё учун жиддий хатар эканини яна бир бор таъкидлади.

- Нима учун шунча вақтдан буён бу ерда уруш бормоқда? Бунга энг асосий сабаб - Афғонистонда урушни давом этдириш кимгадир керак. Бу урушни давом эттиришга уринаётганлар, биринчи навбатда, афғон халқининг манфаатини эмас, балки ўз манфаатини кўзлайди", - деди Каримов.

Ўзбекистон раҳбарига кўра, Афғонистондаги можаро ечилмай туриб, НАТО қўшинларининг Афғонистондан олиб чиқиб кетилиши Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорликка эришиш қийин.

Ўтган ҳафта АҚШ президенти Барак Обама келаси йилдан Афғонистонда қоладиган америка ҳарбийлари ваколатларини кенгайтириш ҳақида қарор олгани матбуотда хабар қилинганди.

Ўзбек матбуотига кўра, президент Ислом Каримов Сурхондарёга сафари давомида Термез шаҳрини Амир Темур ордени билан тақдирлаган.

XS
SM
MD
LG