Линклар

logo-print

Ўзбекистон ва АҚШ сиёсий маслаҳатлашув ўтказмоқда


АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва МО бўйича ёрдамчиси Н.Д.Бисвал.

АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва МО бўйича ёрдамчиси Н.Д.Бисвал.

АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё давлатлари бўйича ёрдамчиси Ниша Десай Бисвал бошчилигидаги АҚШ делегацияси сиёсий маслаҳатлашув ўтказиш учун якшанба куни Тошкентга келади.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига кўра, АҚШ делегациясининг Ўзбекистон ҳукумати расмийлари, Олий Мажлис Сенати аъзолари, шунингдек, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазирлиги вакиллари билан ҳам учрашувлар ўтказиши режаланган.

АҚШ-Ўзбекистон 2009 йилдан бери ўзаро маслаҳатлашув ўтказиб келмоқда.

Томонлар ўртасидаги аввалги учрашув ўтган йил декабрь ойида Вашингтон шаҳрида бўлиб ўтган эди.

Бу 2013 йил ноябрида АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё давлатлари бўйича ёрдамчиси Роберт Блейк ўрнини эгаллаган Ниша Бисвалнинг Ўзбекистонга илк ташрифидир.

1-2 декабрь кунлари Тошкентда Ўзбекистон-АҚШ сиёсий маслаҳатлашуви бошланиши арафасида Ҳюман Райтс Уотч ташкилоти АҚШ маъмуриятини музокараларда Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқларининг аянчли аҳволи масаласини муҳокама қилишга ва бу борада сезиларли яхшиланиш бўлмаса, кескин чоралар, жумладан, чекланган санкциялар жорий қилишга чақирди.

XS
SM
MD
LG