Линклар

Хитой назоратидаги Шинжон Уйғур Мухториятида амалга оширилган ҳужумда 15 киши, жумладан, 11 нафар ҳужумчи ўлди.

Маҳаллий расмийларга таяниб давлатга қарашли Синхуа агентлигининг билдиришича, жума куни тушдан кейин Қашқар вилоятининг Шаче туманида амалга оширилган ҳужумда 14 одам жароҳат олган.

Озиқ-овқат бозорида одамларга ҳужум қилган шахсларни полиция ходимлари отиб ўлдирган.

Воқеа жойидан портловчи қурилмалар, пичоқлар ва болталар топилган.

Синхуа хабарида ҳужум ким ва қайси миллат вакиллари томонидан амалга оширилгани маълум қилинмаган.

Жорий йил 28 июль куни айни туманда пичоқ ва болталар билан қуролланган гуруҳ одамларга ҳужум қилгани оқибатида 37 киши ўлган.

Октябрь ойида маҳаллий суд 12 уйғурни ўлим жазосига, 15 нафарини 2 йилга кечиктирилган олий жазога ҳукм қилди.

Шинжоннинг туб аҳолиси бўлган мусулмон уйғур фаоллари Пекиннинг уйғур халқига нисбатан юритаётган сиёсатига қарши курашиб келмоқда.

Пекин коммунистлари эса уйғур фаолларини “террорчилар” сифатида кўради.

XS
SM
MD
LG