Линклар

logo-print

Россиянинг МТС компанияси Ўзбекистонда қайтадан иш бошлади


2012 йилнинг июлида мамлакатдан ҳайдалган МТС 1 декабрдан Universal Mobile Systems (UMS) брэнди остида иш бошлади.

2012 йилнинг июлида мамлакатдан ҳайдалган МТС 1 декабрдан Universal Mobile Systems (UMS) брэнди остида иш бошлади.

Россиянинг МТС ширкати қарийб икки ярим йиллик танаффусдан сўнг Ўзбекистонда яна фаолият бошламоқда. 2012 йилнинг июлида мамлакатдан ҳайдалган телеком ширкати 1 декабрдан Universal Mobile Systems (UMS) брэнди остида иш бошлади.

МТС компаниясининг жамоатчилик билан алоқа қилиш бўлими бошлиғи Дмитрий Солодовников, Озодлик билан суҳбатда, мамлкат бўйлаб очилган ўнлаб ваколатхона мижозларга хизмат кўрсатишга тайёр турганини билдирди.

- Бугун МТС қўшма корхонаси Ўзбекистонда янги уяли алоқа тармоғини ишга туширди. Ўзбекистондаги 20 ортиқ шўъбаларимизда абонентларни тармоққа тиркаш ишлари авжида. Ўзбекистондаги ҳамкорларимиз билан биргаликдаги МТС қўшма корхонасининг фаолият бошлаганлигини эълон қилишдан мамнунман,- деди МТС расмийси.

МТС ширкати ўрнатган нархлар мамлакатдаги бошқа мобил операторларникидан қимматроқ бўлишига қарамай, 1 декабрь куни эртлабдан UMS мобил оператори офислари олдида минглаб ўзбекистонликлар янги ширкат сим-карталарини сотиб олиш учун навбатга туришди.

МТСнинг Ўзбекистондаги шўъбаси Ўздунробита 2012 йилда солиқдан бўйин товлаш, пул ювиш ва бошқа молиявий жиноятларда айбланиб ҳукумат тарафидан ёпиб қўйилган эди.

Ўша пайтда мамлакатдан қочиб кетган Ўздунробита бош директори Беҳзод Аҳмедов халқаро қидирувга берилган.

Айни пайтда, Швейцария ҳукумати пул ювиш айби билан Беҳзод Аҳмедов устидан очган жиноят ишида Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримова ҳам гумонланувчи сифатида ўтмоқда.

2012 йилда ёпилгунига қадар МТС 10 миллионга яқин абоненти билан Ўзбекистон мобил алоқа бозорининг 40 фоизини назорат қилган.

XS
SM
MD
LG