Линклар

Москва биржасидаги душанба кунги савдода Россия рубли шиддат билан қулашда давом этди ва маҳаллий вақт билан соат 14.40 да 1 АҚШ доллари 53 рубль 42 копейкага баҳоланди. Россия Марказий банки эса, 2 декабрь учун 1 долларни 51 рубль 81 копейкага тенг қилиб белгилади. Ўтган йилнинг 1 декабрида 1 доллар тақрибан 33 рублга тенг бўлганини эсласак, Россияда ишлаётган бир неча миллион ўзбекистонлик топаётган пулнинг қадрсизланиш суръатини тасаввур қилиш қийин бўлмайди.

Тошкентлик сиёсатшунос Анвар Назировнинг OzodNazarида рублнинг “тақдири”дан ташқари 1 декабрь куни иш бошлаган UMS мобиль алоқа оператори эшиклари олдида кузатилган ур-йиқит сабаблари, дронни тақиқлаб қўйган ҳукуматнинг мантиғи ҳақида сўз бўлди.

Парламент нима?

OzodNazarнинг бошқа меҳмонларига бераётганимиз бу саволни Анвар Назировга ҳам бердик.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG