Линклар

"ЛУКОЙЛ"нинг Ўзбекистон газ саноатига ётқизган сармояси кўпайди


Россиянинг “ЛУКОЙЛ” ширкати 2014 йилнинг январидан сентябригача бўлган 9 ой мобайнида Ўзбекистонга ётқизилган сармоялар миқдорини ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 549 миллион долларга кўпайтирди.

Ширкат томонидан эълон қилинган маълумотда айтилишича, жорий йилда “ЛУКОЙЛ”нинг Ўзбекистон иқтисодига ётқизадиган сармояси 1 миллиард доллардан ошади. Мазкур сармоя Ўзбекистонда иккита янги конни ўзлаштириш лойиҳасига сарфланмоқда. “ЛУКОЙЛ” мазкур лойиҳаларга 8 миллиард доллар сарфлашни режалаштирган.

Айни пайтда ширкат 2014 йилнинг 9 ойи давомида газ қазиб олиш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9,8 фоизга камайганини маълум қилган.

“ЛУКОЙЛ” 2017 йилгача янги конларни ўзлаштириш эвазига Ўзбекистондан қазиб олинадиган газ ҳажмини йилига 18 миллиард кубометрга етказмоқчи.

XS
SM
MD
LG