Линклар

logo-print

Тошкентда қўлга олинган 20 аёлнинг экстремист экани иддао қилинмоқда


Ўзбекистонда асосан аёллардан иборат экстремитсик гуруҳ қўлга олингани иддао қилинмоқда.

Регнум ахборот агентлигининг Тошкент вилоят жиноят судидан олинган маълумотга таяниб хабар беришича, мазкур гуруҳга 20 одам аъзо бўлган. Янгйўл туманидаги чакана савдо дўконларидан бири гуруҳнинг даромад манбаи ҳисобланган. Бундан ташқари гуруҳ хусусий ҳовлида болалар боғчаси ҳам ташкил қилган.

Расмий маълумотда мазкур гуруҳ Тошкент шаҳри ва вилоятида фаолият юритгани иддао қилинган.

XS
SM
MD
LG