Линклар

Бухоролик Ирина Шарипова Victoria’s Secret ички кийимларини тақдим этмоқда


Victoria’s Secret расмий сайтидан олинган сурат

Victoria’s Secret расмий сайтидан олинган сурат

Ўзбекистоннинг Бухоро шаҳрида туғилган 22 ёшли топ-модель Ирина Шарипова 2 декабрь куни Лондоннинг Earls Court аренасида бошланган Victoria’s Secret ички кийимлари мода кўргазмасида подиумга чиқмоқда. Бу бренд остидаги кўргазма-шоулар дунёнинг нуфузли томошаларидан ҳисобланади.

Ҳар йилда бир Лондонда намойиш қилинадиган янги русумдаги Victoria’s Secret ички кийимлари томошаси Европа ва АҚШдаги бир қанча телеканалларда прайм-тайм вақтида жонли эфирга узатилади.

Ирина Шарипова "Виктория малаклари" дея аталмиш, дунёнинг 40 энг гўзал топ-моделларидан биридир.

Улар орасида Тэйлор Свифт, Эда Ширин, Ариана Гранд каби танилган моделлар бор.

Ирина Шарипова Ўзбекистоннинг Бухоро шаҳрида туғилган. 7 ёшлигида онаси билан Татаристонга кўчиб борган.

Ирина 17 ёшида "Татаристон - 2010" гўзаллик танлови ғолиби бўлган. Шу йилнинг ўзи у Россияда ўтказилган гўзаллик танловида ҳам иккинчи ўринни олган.

Эслаш жоиз, 25 йил аввал унинг онаси Елена Шарипова Ўзбекистонда ўтказилган айни танловда ғолиб бўлганди. У Хитойда ўтказилган "Дунё гўзали" танловида дунёнинг энг гўзал 25 соҳибжамолидан бири, деб ҳам топилган эди.

Бухоро қизи

Асли бухоролик бўлган Иринанинг дадаси ўзбек, ойиси рус миллатига мансуб бўлиб, у 7 ёшида бувиси билан Татаристоннинг Апостово қишлоғига кўчиб келган.

Озодлик мухбири билан суҳбатда Ирини ўзини ўзбек деб ҳисоблашини айтган.

- “Мендан миллатинг нима?” деб сўрашганларида, метис бўлишимга қарамасдан “мен ўзбекман” дея жавоб бераман, дейди қорамағиздан келган, қошу кўзлари тим қора Ирина Шарипова.

Иринанинг бевосита раҳбари Изолда Сахарова гўзалларни танлашда 15 йилдан буён ишлаб келаяпти.

Унинг фикрича, айнан турли қонларнинг аралашувидан шунақанги гўзал, ақл идрокли фарзандлар туғилармиш.

- Интернационал илдизларига эга қиз бугун “Татаристон маликаси” ва “Россиянинг вице мисс маликаси” унвонига эга эканлиги¸ албатта яхши, дейди Изолда Сахарова.

Ирина балки ўша ерда туғилганлиги учун бўлса керак қадим Бухорони яхши кўришини таъкидлайди.

- У ерда менинг қадрдонларим қолишган. Ота-онам, укам ва қариндошларим. Албатта, мен яна Бухорога боришни хоҳлайман. Доимий яшагани эмас. Яқинларимни кўргани, Бухоронинг Минораи Калонини яна бир кўриш учун, дейди Ирина Шарипова.

Ирина Шарипова Россия гўзаллари орасида вице мисс унвонини эгаллаганидан сўнг унга модел агентликларининг эшиклари очилди. Эндиликда у дунёнинг истаган олийгоҳида таълим олиши мумкин. Аммо у Татаристонда олдин ўқишини тугатишини айтади.

Айни пайтда шарқона гўзалликнинг асосий чизгилари чизилган Ирина Шарипова халқаро мусобақа - “Дунё гўзали ” кўрик танловига тайёрланаяпти.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG