Линклар

logo-print

Ўзбекистонда сўнгги пайтларда ёшларнинг эрта никоҳ қуриш ҳолатлари кўп кузатилмоқда. BahsOnlineнинг 3 декабрь, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 19.05да ўтказилган навбатдаги сонида Ўзбекистонда никоҳ ёшини пасайтириш керакми ёки йўқ, деган мавзуда мунозара олиб борилди.

Ўзбекистонда 18 ёшга тўлмаган ёшларнинг никоҳ қуриши қонун билан тақиқланган.

2008 йили қабул қилинган“Болалар ҳуқуқларини кафолатлаш” ҳақидаги қонуннинг биринчи бобида 18 ёшгача бўлган шахс бола ҳисобланади, деб белгиланган.

Ўзбекистон Жиноят кодекси «Никоҳ ёши тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш» - 125/1-моддасига кўра, 18 ёшга тўлмаган шахс билан турмуш қурган одам энг кам иш ҳақининг бир неча ўн баробаригача бўлган миқдорда жаримага тортилиши, аҳлоқ тузатиш ишларига жалб қилиниши ёки ҳибсга олиниши мумкин.

Бироқ, бу тақиққа қарамасдан Ўзбекистонда ёшларнинг эрта никоҳ қуриши кўп кузатилмоқда.

Youtube порталига шу йилнинг сентябрь ойида юкланган видеода ëш ўспирин йигит ва қизнинг никоҳ тўйи акс этди. Бу видеодаги келиннинг 15, куёвнинг эса 16 ёшда эканлиги айтилди.

Бу ҳақда Озодликда чоп этилган мақолага ҳам эрта никоҳ тарафдорлари ва бунга қарши бўлганлар ўз фикрларини шарҳ сифатида қолдирмоқда.

Бу борадаги баҳсга киришганларнинг бир қисми ёшларнинг эрта никоҳ қуриши уларнинг жамиятда ривожланмай қолишига ва бир қанча салбий оқибатларни олиб келиши мумкинлиги ҳақида гапирса, иккинчи томон эса ёшларнинг эрта никоҳ қуриши кўп томонлама фойдали эканлигини айтмоқда.

Хўш, бугун Ўзбекистонда никоҳ ёшини пасайтириш керакми ёки йўқ?

Ўзбекистонлик ёшлар учун эрта никоҳ қуришнинг қандай фойдали томонлари бору, қандай зиёни?

Баҳснинг аудиошаклини қуйида тингланг:

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG