Линклар

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги делегацияси Швейцарияга сафар қилмоқда


Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигининг делегацияси Швейцариянинг Базель шаҳрига расмий ташрифини бошламоқда.

Вазирлик матбуот ҳизматининг маълум қилишича, делегация 4-5 декабрь кунлари ЕХҲТнинг ташқи ишлар бўлими вакиллари билан учрашувлар ўтказади.

Музокараларда қандай масалалар кўтарилиши айтилмаяпти.

Ўзбекистон делегациясининг Швейцарияга ташрифи Швейцария прокуратураси ўзбек фуқароларига қарши пул ювиш иддаоларини текшираётган пайтга тўғри келмоқда.

Швейцария ўзбекистонликларга тегишли банк ҳисобларидаги миллионлаб доллар маблағларни музлатиб қўйган.

Швейцариядаги ўзбек расмийлари билан музокаралари чоғида айни масаланинг кўтарилиши ёки кўтарилмаслиги номаълум.

Ўтган ой Швейцария президенти ва Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг амалдаги раиси Дидье Буркхальтер Тошкентда Ўзбекистон раҳбари Ислом Каримов билан музокаралар ўтказганди.

Музокаралар чоғида Ўзбекистон ва Швейцария муносабатларига доир масалалар ҳам муҳокама қилинган.

Ўша музокаралар пайти Каримов Швейцарияни "ишончли ҳамкор" деб атаган эди.

Швейцария Конфедерацияси Прокуратураси 2012 йилда тўрт нафар Ўзбекистон фуқаросининг Швейцария банклари орқали пул ювиш амалиётига доир жиноят ишини очган.

XS
SM
MD
LG