Линклар

Самолёт-мотор паркини унификация қилиш муносабати билан “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси умумий қиймати 49,4 миллион АҚШ долларига тенг бўлган Ғарбда ишланган учта Аэробус А-320 ва учта RJ-85 русумидаги йўловчи самолётлар сотилишини эълон қилди.

Авиакомпания маълумотига кўра, Аэробус А-320 самолётларидан 1993 йилдан бери, RJ-85 самолётларидан эса 1997 йилдан бери фойдаланиб келинган.

Улар ўрнини 2012-2014 йилларда сотиб олинган А-320, Боинг-767-300 ва ИЛ-114-100 русумидаги самолётлар эгаллаган.

Ҳозирда “Ўзбекистон ҳаво йўллари”га тегишли самолётлар Европа, Америка, Яқин Шарқ ва Осиёнинг 22та, шунингдек, МДҲнинг 22та шаҳрига парвозларни амалга оширмоқда.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” самолётлари мамлакат ичида ҳам 11та йўналишда йўловчиларни манзилга етказмоқда.

XS
SM
MD
LG