Линклар

Зарафшон дарёсига қурилган кўприкни таъмирлаш тугади


Бухоро вилоятидаги Зарафшон дасрёсининг эски ўзанига қурилган кўприк қайта таъмирланиб фойдаланишга топширилди.

Мазкур кўприк давлат аҳамиятига эга бўлган Галаосиё-Ромитан автомобил йўлининг бир қисми ҳисобланади.

Подробно.уз нашри хабарига кўра, қайта қуриш давомида кўприк кенглиги икки баробарга кенгайтирилган ва ҳозирда қарийб 24 метрни ташкил қилмоқда.

Кўприкнинг икки томонига пиёдалар учун йўлак қурилган ва ёритиш мосламалари ўрнатилган.

XS
SM
MD
LG