Линклар

"Ўзини осган режиссёр “Ўзбекфильм”даги коррупция ҳақда ёзиб қолдирган”


“Партиянинг биринчи котиби ёки раиси деган ном билан, депутатлик мандати билан халқнинг иззати тўрида ўтиришни биласиз, лекин нега ҳокимият учун курашмайсиз? Қўрқсангиз, нега партиянинг тепасига чиқиб олгансиз? Уялишингиз керак. Ҳокимият учун курашмасангиз, унда президент аппаратига ишга киринг, ўша ерда ҳам шира етарли, ялайверинг"

Бу гапни таниқли публицист Шароф Убайдуллаев 21 декабрда ўтказиладиган парламент сайлови муносабати билан айтди.

Сарлавҳага чиқарилган гап ҳам OzodNazarнинг бугунги меҳмониникики, эшиттиришни тинглашингиздан олдин Шароф ака айтган гапга аниқлик киритиб қўйиш зарурати бор. У киши режиссер, дер экан, “Ўзбекфильм” очиқ ҳиссадорлик жамиятининг маҳсулотларини сотиш бўлими бошлиғи 51 яшар Тўлаган Назаровнинг ўлимини назарда тутмоқда. Бу ҳақда Озодлик хабар берган эди.

Тошкентлик руҳшунос олим Маҳмуджон Йўлдошевнинг кечаги OzodNazarда янграган бола тарбияси оид кўпчилик кутмаган фикри, юмшоқроқ айтганда, тингловчиларимизнинг “катта қизиқиши”ни уйғотди.

OzodNazarнинг кечаги меҳмони Ўзбекистондаги коррупция билан боғлиқ вазият юзасидан ҳам ўзига хос фикр билдирдики, бу масалани Шароф Убайдуллаев билан ҳам муҳокама қилишга қарор қилдик.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG