Линклар

logo-print

Ўзбекистон яна Интернет эркин бўлмаган давлатлар рўйхатида


Freedom House тузган харитада Интернет эркин бўлмаган мамлакатлар қизил ранг билан белгиланган.

Freedom House тузган харитада Интернет эркин бўлмаган мамлакатлар қизил ранг билан белгиланган.

Freedom House инсон ҳуқуқлари ташкилоти дунё давлатларида Интернет эркинлигига оид ҳисобот эълон қилди.

Ташкилот тузган рўйхатда Ўзбекистон 65 давлат ичида 79 балл билан 61-ўринни эгаллаган.

4 декабрь куни эълон қилинган “Тармоқдаги эркинлик-2014” номли ҳисоботга кўра, Россия, Украина ва Туркияда Интернет эркинлиги билан боғлиқ вазият кескин ёмонлашган.

Эрон, Сурия ва Хитой Интернет эркинлиги қўпол равишда бузилган давлатлар сифатида қайд этилган.

2013 йил майидан 2014 йил май ойигача бўлган муддатни ўз ичига олган ҳисоботда 65 та давлатдаги Интернет ва рақамли ахборот воситалари вазияти таҳлил қилиниб, нолдан 100 гача бўлган балл билан баҳоланган.

Рўйхатда нолдан 30гача балл олган давлатлар эркин, 31дан 60гача балл олган давлатлар қисман эркин, 61дан 100гача балл олганлар Интернет эркин бўлмаган давлатлар дея баҳоланган.

XS
SM
MD
LG