Линклар

Украина президенти келаси ҳафта ҳукумат қўшинлари Донбассда жангларни тўхтатишини эълон қилди


Украина Президенти Петро Порошенко.

Украина Президенти Петро Порошенко.

Украина Президенти Петро Порошенко мамлакат шарқидаги жангларга нуқта қўйишга қаратилган янги ташаббусни эълон қилди. Пайшанба куни расмий вэб-сайтидаги баёнотида Поршенко, ҳукумат кучлари “Сукунат куни” деб эълон қилинган 9 декабрдан бошлаб ўт очишни тўхтатишини билдирди.

Порошенконинг баён қилишича, мазкур чора 5 сентябрь куни Миснкда эришилган битимнинг бир қисмидир.

Россиянинг РИА агентлигига кўра, Донецк ва Луганск вилоятларидаги россияпараст айирмачилар етакчилари Минск битимида бундай чора кўзда тутилганини тасдиқлаган. Лекин айирмачилар бу шартга амал қиладими, йўқми бу ҳозирча номаълум қолмоқда.

5 сентябрь сулҳи мунтазам равишда бузиб келинди ва ўшандан бери мингдан ортиқ одам ҳалок бўлди. Шу ҳафта бошроғида Донецк аэропортида жорий қилинган ўт очишни тўхтатиш келишуви орадан бир неча соат ўтиб бузилди.

XS
SM
MD
LG