Линклар

ЕИ Россиянинг Жанубий Оқим газ қувурини сақлаб қолишни муҳокама қилишга тайёр


Путин ўз ҳукумати Жанубий Оқим лойиҳасидан воз кечшини эълон қилган.

Путин ўз ҳукумати Жанубий Оқим лойиҳасидан воз кечшини эълон қилган.

Европа Комиссиясининг энергия масалалари бўйича янги раҳбари Озодликка берган интервьюсида Россия ЕИ қоидаларига амал қилса, Жанубий Оқим газ қувури лойиҳасини қутқариши мумкин, дея билдирди.

Марош Шевцович, 5 декабрь куни Озодлик билан суҳбатда, ЕИ Қора денгиз остидан Европага газ етказиб берадиган газ қувури лойиҳаси бўйича музокараларни давом эттиришга тайёрлиги, лекин бунинг учун Россия ЕИ қоидаларига амал қилиши ва мазкур масала хусусида Жаҳон савдо ташкилотига берган шикоят аризасидан воз кечиши лозимлигини таъкидлади.

Россия Президенти Владимир Путин 1 декабрь куни Туркияга қилган ташрифи чоғида, кутилмаганда, ўз ҳукумати Жанубий Оқим лойиҳасидан воз кечшини эълон қилиб, Европа Иттифоқининг лойиҳага қаршилиги Кремльнинг қўлини боғлаб қўйди, деган айбловларни илгари сурди. ЕИ бу айбловларни рад қилмоқда.

Шевцович “биз Россия томони билан лойиҳани муҳокама қилишга тайёрмиз. Лекин, албатта, бир нарса яхши тушунилиши лозим: улар ЖСТдан аризани қайтариб олишлари ва мазкур лойиҳага ЕИ қонунчилиги қўлланишига тайёр бўлишлари лозим”, дея таъкидлади.

Брюссел Россиянинг давлат назоратидаги Газпром ширкати ЕИнинг “учинчи энергетик пакети”да белгиланган қонун-қоидаларга амал қилишини талаб қилмоқда. Бу қоидаларга кўра, ширкатларнинг ишлаб чиқариш ва сотиш операцияларини бир-биридан ажратиши лозимдир. Жанубий Оқим лойиҳаси бу қоидаларни қабул қилмаган.

XS
SM
MD
LG