Линклар

logo-print

Тошкентда киракашларни тунаган босқинчилар қамоққа ҳукм қилинди


Тошкентда автомобил эгаларини тунаган жиноятчилар гуруҳи суд қилинди. Transport-Centre порталига таяниб, CA-News нашрининг хабар қилишича, жиноятчилар хусусий киракашларни тўхтатиб, катта ҳақ ваъдаси билан овлоқ жойга олиб бориб, у ерда калтаклаб, машина ва пулларини тортиб олиш билан шуғулланиб келган. Тортиб олинган енгил автомобиллар парчаланиб, эҳтиёт қисм сифатида пулланган.

Жиноятчиларга узоқ муддатли қамоқ берилгани айтилган хабарда улар айнан неча йилга қамалгани келтирилмаган.

Ўзбекистонда сўнгги бир неча йил давомида босқинчилик ва тунаш билан боғлиқ жиноятлар сони кескин ошиб бораётгани кузатилмоқда.

XS
SM
MD
LG