Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:19

Фазлиддин Қурбонов АҚШда ЎИҲга одам ëллаганликда айбланмоқда


Ўтган йилнинг 16 май куни Айдаҳо штатининг Бойси шаҳрида террорчи гуруҳга ëрдам берганликда гумонланиб ҳибсга олинган Фазлиддин Қурбоновга расман қўйилган айблар рўйхати ошиб бормоқда.

Эндиликда давлат қораловчилари Қурбоновга нисбатан АҚШ томонидан халқаро террор ташкилотлари рўйхатига киритилган Ўзбекистон исломий ҳаракатига одам ëллаш¸ асосий базаси Покистоннинг шимолий Вазиристон минтақасида экани айтиладиган ушбу гуруҳга компютер дастурлари ва пул юбориш айбини расман маҳкамага тақдим этди.

Фазлиддин Қурбонов
Фазлиддин Қурбонов

Маҳкамага ўз хулосасини тақдим этган Терроризмга қарши миллий кураш маркази таҳлилчилари Афғонистонда Толибон сафида жанг қилган ЎИҲ Ўзбекистон ҳукуматини ағдариб¸ мамлакатда исломий халифат қуриш ғоясидаги гуруҳ экани ҳақида кўрсатма берган.

Бундай айблар қўйилишининг ашëвий далили сифатида прокурорлар Қурбоновнинг Бойсидаги квартирасидан топилган қўл гранатаси¸ снряд трубкаси¸ ўқ-дори ва портловчи моддаларни маҳкамага тақдим этган. Шунингдек¸ махсус хизмат ходимлари бир неча компютер¸ қаттиқ диск ва телефонни далил сифатида қўлга олган. Янги далил ва айблар асосида ҚурбоновЎзбекистон исломий ҳаракати томонидан оммавий қирғин учун ишлатилишини яхши билган ҳолда улар сафига одам ва пул жўнатишда айбланмоқда.

АҚШнинг бошқа бир штати Ютадаги маслаҳатчилар иштирокидаги маҳкамада ҳам Қурбоновга терроризм билан боғлиқ расмий айблов эълон қилинди. Мазкур айбловга кўра¸ ушбу штат бўйлаб 10 кун кезган Қурбонов ЎИҲ сафига одам ëллаш ва уларни қўлбола портловчи мосламалар ясашга ўргатган.

Ҳозирча АҚШ прокурорлари Фазлиддин Қурбоновнинг мамлакат ичкарисида террор режаси бўлган-бўлмаганига оид аниқ айблов қўймаëтир.

Сешанба кунги эшитувларда таржимон орқали гапирган Фазлиддин Қурбонов¸ ўзига қўйилаëтган айбларни инкор қилган.

Қурбонов устидан маҳкама жараëнининг 2015 йилнинг 9 февралида бошланиши кутилмоқда.

Жамшид Мухторов.
Жамшид Мухторов.

АҚШда яшаëтган аксар ўзбекистонликлар Фазлиддин Қурбоновни асли жиззахлик Жамшид Мухторов таъсирига тушиб¸ унинг қамалиши ортидан хавфсизлик хизматлари радарига тушган шахс деб билишади.

Инсон ҳақлари ҳимоячиси сифатида Ўзбекистонда таъқибга учрадим¸ деган иддао билан 2006 йилда АҚШдан қочқинлик мақомини олган Жамшид Мухторов юк машинаси ҳайдовчиси бўлиб ишлаган. Мухторов 2012 йилнинг 21 январ куни Истанбул шаҳрига учиб кетмоқчи бўлган пайтда Чикаго халқаро аэропортида ҳибсга олинган эди.

Америка прокурорлари Мухторовни Покистонда жойлашган “Исломий жиҳод иттифоқи” террорчилик ташкилотига ёрдам берганликда айбланмоқда. Мухторов устидан маҳкаманинг қачон бўлиши ҳозирча маълум эмас.

АҚШдан қочқинлик олиб¸ айнан Мухторов ва Қурбонов каби юк машинаси ҳайдовчилиги билан шуғулланиб келаëтган Аҳмаджон¸ Жамшид Мухторов Америкадаги ўзбекистонликлар бошига битган бало бўлди¸ деган фикрда.

Фазлиддин Қурбоновнинг акаси Жамолиддин Интернетдаги "Жараëн" сайтига берган интервюсида ота-онасининг насронийликка ўтгани боис Тошкент томонидан таъқибга олингани иддаоси билан АҚШдан қочқинлик олгани¸ Ўзбекистонда ҳам намозхон бўлган укасининг динидан қатъий назар ҳаммага ëрдам беришга интилган¸ қўли очиқ йигит сифатида тасвирлаган.

АҚШга ўқиш учун бориб¸ Обамани ўлдиришни режалаш айби билан қамалган Улуғбек Қодиров.
АҚШга ўқиш учун бориб¸ Обамани ўлдиришни режалаш айби билан қамалган Улуғбек Қодиров.

Турли иддаолар билан АҚШдан қочқинлик мақоми олаëтган ўзбекистонликлар орасида террорчиликда айбланиб¸ ҳибсга олинганлар сони кўпайиб бормоқда.

Кузатувчилар таъкидича¸ Ўзбекистондаги ëпиқ ахборот муҳитидан Америкадаги эркинликка кўчаëтган қочқинлар¸ қолаверса ўқиш ва ишлаш учун борганлар чекланмаган реал ва виртуал ҳудудда ўзлигини йўқотиб¸ радикал гуруҳлар тўрига илиниб қолмоқда.

XS
SM
MD
LG