Линклар

Ўзбекистонда 2015 йил "Кексаларни эъзозлаш йили" деб эълон қилинди


Ўзбекистонда 2015 йил “Кексаларни эъзозлаш йили” деб эълон қилинди.

5 декабрь куни Тошкентдаги Форумлар саройида Ўзбекистон конституциясининг 22 йиллиги муносабати билан ўтказилган йиғинда президент Ислом Каримов бу ҳақда эълон қилди. Ҳар йилги анъанага айланган бу йиғинда давлат раҳбари 1997 йиддан бери келаётган янги йил номини белгилаб беради.

Президент ташаббуси билан Ўзбекистонда бир-бирига жуда ўхшаш номларнинг қайта-қайта танлангани кузатилади. Хусусан 2015 йил учун танланган “Кексаларни эъзозлаш” номи 2002 йилдаги “Қарияларни қадрлаш”га уйқаш. Ёки 2014 йилги “Соғлом бола йили” 2000 йилдаги “Соғлом авлод йили”, 2012 йилда эълон қилинган “Оила йили” мавзуси 1998 йил учун ҳам танланган эди.

Ўзбекистонда Конституция куни 8 декабрда нишонланади.

XS
SM
MD
LG