Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:41

Ҳафта суратлари: Уруш манзаралари


Юқоридаги суратда: Ироқлик одам Тикрит шаҳрида 3 декабрь куни Ироқ қуролли кучлари ва “Исломий давлат” жанггарилари ўртасида олиб борилган жанглар пайтида бомбадан вайрон бўлган уйи харобаларини кўздан кечирмоқда.

Покистоннинг Исломобод шаҳрида насронийлар яшайдиган ярим хароба мавзедаги бир хонали уйда боласи билан ўйнаётган ота.

Ироқлик эркак Бағдоднинг шиалар яшайдиган Садр Сити мавзесида портлаган бомбадан ҳалок бўлган қариндоши тобути олдида.

Афғонистонликкаптарбоз Аббос Оға Ҳиротдаги уйи томида каптарларига дон сепмоқда.

Сербия шимолидаги Майданпек шаҳрида электр қуввати таъминоти узилиб қолгач, шам ёруғида ўтирган болалар.

Чеченистон пойтахти Грознийда 4 декабрь куни жанггарилар билан бўлган отишмадан сўнг вайрон бўлган бинолар олдидан ўтаётган одамлар.

Учоқдан туриб олинган фотосуратда Исроил жанубидаги Арава саҳросида нефть қувири ишдан чиққани оқибатида катта миқдорда нефть маҳсулотлари оқиб кетаётгани акс этган.

Ногирон фаластинликлар Ғазода ўтган волейбол бўйича турнирда иштирок этмоқда.

Афғонистоннинг Ҳирот шаҳрида ташкил этилган аёллардан иборат чегара полицияси.

Афғонистоннинг Нангаҳор вилоятидан бўлган аёл бошида мол-қўйлари учун ўт ташимоқда.

Украинанинг Луганск вилоятида украин ҳарбийси машғулот пайтида.

Молдовалик талабалар Молдова ва Руминияни бирлаштириш чақириғи остида ўтадиган митингга тайёрланмоқда.

Донецк туманларидан бирида 1 декабрь куни жанглар тўхтатилганидан кейинги вазият.

Кавказлик қочинларнинг болаларидан бири Владимир Путиннинг Туркияга расмий сафар билан келишига қарши Истанбулда ўтказилган митингда плакат кўтариб турибди. Кавказлик қочқинлар Путин ўзларини мамлакатдан қочишга мажбур қилган зўравонлик сиёсатини олиб бормоқда деб ҳисоблайдилар.

Афғонистонлик болалар. Ҳирот шаҳри.

XS
SM
MD
LG