Линклар

logo-print

Каримов: Ўзбекистон иқтисоди мустақиллик йилларида беш баравар ўсди


Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 5 декабрь куни Ўзбекистон Конституциясининг 22 йиллиги муносабати билан ўтказилган йиғинда глобал бўхронга қарамай мамлакат иқтисодининг йиллик ўсиши охирги 10 йил давомида 8 фоиздан ошиб, барқарор ривожланиб бораётганини таъкидлади.

Жаноб Каримовга кўра, мустақиллик йилларида Ўзбекистон иқтисоди беш баравар ўсган, аҳолининг ўртача даромади 8,7 фоизга ортган.

Ўзбекистон раҳбари ўз чиқишида, шунингдек, мамлакатнинг ташқи қарзи умумий ялпи махсулотнинг 15 фоиздан ошмаслиги, давлатнинг ички қарзи эса 0га тенглигини таъкидлади.

Ўзбекистон давлат статистикасининг мамлакатдаги иқтисодий ўсиш ҳақидаги баëнотлари¸ мустақил экспертлар¸ қолаверса оддий ўзбекистонликлар томонидан кучли шубҳа билан қарши олинади.

Мамлакат иқтисодининг асосий тармоқлари¸ қолаверса давлат бюджети¸ экспорт ва импорт ҳажми¸ инфляция ва ишсизлик даражаси ҳақидаги асл рақамларнинг жамоатчиликдан бекитилиши¸ ана шундай шубҳаларни озиқлантириб келмоқда.

Айни йиғинда Каримов 2015 йилни "Кексаларни эъзозлаш йили", деб эълон қилди.

XS
SM
MD
LG