Линклар

Босқинчиликда гумонланган уч ўзбек Москва вилоятида қўлга олинди


Москва вилоятининг Шелковский туманида 22 ёшдан 39 ёшгача бўлган уч нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди.

Ахборот агентликларига кўра, улар Головино қишлоғидаги бир уйга бостириб кириб хонадон эгаларининг оёқ-қўлларини боғлашган ва ўлдиришга таҳдид қилиб, уйда топилган пул ва умумий қиймати 15 минг АҚШ долларига тенг бўлган тилла тақинчоқларни олиб кетишган.

Хабарда қўлга олинган шахслар яшайдиган уйда Ички ишлар органи ходимлари ўтказган тинтувда ўғирланган пул ва тилла тақинчоқларнинг бир қисми топилгани, босқинчиларга қарши жиноий иш очилгани билдирилган.

Агар айбдор деб топилса, улар 12 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

XS
SM
MD
LG