Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:57

МТС қайтди. Ўзбекистон мобил алоқа бозорида нима ўзгарди?


UMS бренди остида қайтган МТС сим карталари 1 декабрь куни қўлма-қўл бўлиб кетди.
UMS бренди остида қайтган МТС сим карталари 1 декабрь куни қўлма-қўл бўлиб кетди.

2012 йил ëзида Тошкент томонидан қўйилган қатор иқтисодий айбловлар ортидан синдирилиб¸ 10 миллион мижозини ташлаб кетишга мажбур бўлган Россиянинг МТС ширкати давомли музокаралардан сўнг бошқа шартлар ва бошқа ном остида Ўзбекистондаги фаолиятини қайта бошлади. Икки йил давомида ўзбекистонликлар МТСнинг қайтиши сифат ўзгариши қилиши умидида унинг иш бошлашини кутди. МТСнинг қайтиши шу умидларни оқладими?

Ўзбекистонда 1 декабрдан иш бошлаган UMS алоқа оператори офислари олдида душанба тонгида бошланган навбатлар ур-йиқитга айланиб кетди.

UMS алоқа оператори офислари олдида душанба тонгидан тўплана бошланган минглаб ўзбекистонликлар ур-йиқит билан сим-карта сотиб олди.

Сим-карталар сони чекланган вилоятларда 97 коди билан бошланадиган рақамлар орзумандларининг тирбанд сафлари ëнига томошаталаблар ҳам қўшилиб, МТСнинг қайтиши анча драматик тус олди.

Ўзбекистон Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасидаги Озодлик манбасининг айтишича¸ қўмита янги ширкатнинг биргина Тошкентдаги мижозлари учун бошламасига фақат бир ярим миллионта телефон рақами ажратгани боис дефицит пайдо бўлган.

Суҳбатдошнинг айтишича, UMSга “Ўздунробита” ишлатган ва технологик жиҳатдан ўта оптимал бўлган частоталар берилган:

“Бу сифатли алоқа дегани. Сифатсиз алоқа хизматидан чарчаган мижозлар тезроқ янги сим-карта олишни исташмоқда”, дейди мулозим.

Сифатли алоқа орзусида МТСнинг қайтишини орзиқиб кутган мижозлар умидлари оқландими?

UMS бренди остидаги мобил алоқа ва Интернет сифатида бозордаги бошқа мобил алоқа ширкатлари хизматидан фарқли жиҳатларни сездингизми?

Бош ҳиссадори Владимир Евтушенков Россияда иқтисодий жиноятларда айбланиб¸ МТСнинг эгаси Система ҳолдинги тақдири савол остида бўлиб турган бир пайтда¸ МТСдан ўзбек бозорига катта сармоя киритиб¸ алоқа сифатини яхшилашни кутиш мумкинми?

МТСнинг Ўзбекистон ҳукумати билан олишувдан омон чиқиб¸ мамлакатга қайтa олганининг бош сабаби¸ Сизнингча¸ нима?

Душанба¸ 8 декабрь Тошкент вақти билан соат 19:05 да бошланадиган бир соатлик жонли суҳбатимизда шу саволларга оид жавобларингиз билан OzodSkype, OzodlikOnline ва OzodOvoz Skype манзиллари орқали қатнашишингиз мумкин.

OzodlikOnline: МТС қайтди. Ўзбекистон мобил алоқа бозорида нима ўзгарди?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:54:53 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG