Линклар

Президент Ислом Каримов мамлакат иқтисодини беш баробарга оширганини иддао қилди


Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов.

Ўзбекистоннинг иқтисоди мустақиллик йилларида беш баробар ошганини иддао қилди президент Ислом Каримов ўтган жума кунги чиқишида. Республика Конституциясининг 22 йиллиги муносабати билан 5 декабрь куни ўтказилган йиғинда Каримов давлатнинг ташқи қарзи Ялпи ички маҳсулотнинг 15 фоизидан ошмаслиги, ички қарз эса нольга тенглигини ҳам даъво қилди.

Каримовдан келтирилаётган иқтибосларга кўра, “мустақиллик йилларида катта қийинчилик ва муаммоларга дуч келинганига қарамасдан, Ўзбекистон иқтисоди қарийб беш баробар, жон бошига ўртача даромад эса, 8,7 баробарга ошган”.

Каримов яна бир бор глобал иқтисодий инқироз давом этаётганига қарамасдан, Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш йилига 8 фоизни ташкил қилаётганини иддао қилди.

Ички қарз нольга тенглигини даъво қилган президент мамлакатдаги давлатга қарашли корхоналарнинг айирмларида ишчиларга бир неча ойлаб маош тўланмаётгани, расмий маълумотларга кўра, камида 2,5 миллион ўзбекистонлик Россияда мардикорлик қилаётгани каби муаммоларни тилга олмади.

Айни кунларда мамлакат аҳолисининг катта қисми табиий газ ва электр қуввати тақчиллигини бошдан кечираётгани ҳам президент нутқидан ўрин олмади.

XS
SM
MD
LG