Линклар

“Каримовнинг баёнотларидан сўнг Путиннинг келишидан маъно қолмади”


Сиëсатшунос Анвар Назиров.

Сиëсатшунос Анвар Назиров.

“Эски замонларни қўмсаганлар ҳозир, қарасанг,баъзи бир Совет Иттифоқини қўмсаганлар сони бугунги кунда кўпайиб боряпти. Ҳайратда қоласан. Энди бу қанақаси бу?! Бунақа гапларни эшитиб, нима эмиш у замонлар ҳали қайтиши мумкин, эмиш. Мени эшитинглар, ҳеч қачон, ҳеч қаерда, бунақа гапларни эшитганда оғзини ёпинглар. Ҳеч қачон Совет тузумига, СССР деган, шунга ўхшаган давлат тузуми агар қаерда шаклланса, фақат, Ўзбекистон бунга ҳеч қачон қўшилмайди ва ҳеч қанақа бунга ўхшаган давлатларни қаторига кирмайди!”

Бу гапни Ислом Каримов Ўзбекистон Конституциясининг 22 йиллиги муносабати билан 5 декабрь куни Тошкентдаги Форумлар саройида ўтказилган мажлисда айтди.

Ўзбекистон раҳбарининг ўз нутқи давомида қилган шу бошқа баёнотлари ҳамда “қизим сенга айтаман, келиним, сен эшит”, қабилидаги гапларидан пайдо бўлган саволларни OzodNazar тошкентлик сиёсатшунос Анвар Назировга берди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG