Линклар

Путин чоршанба куни Тошкентга келади


Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ва Россия Президенти Владимир Путин.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ва Россия Президенти Владимир Путин.

Россия Президенти Владимир Путин 10 декабрь куни Ўзбекистонга келади.

Путин матбуот хизматининг 8 декабрь куни маълум қилишчиа, Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов таклифига биноан Тошкентга ташриф буюрадиган Путин икки мамлакат ўртасидаги савдо, инвестиция ва маданият соҳаларида “стратегик шерикчилик” масаласини муҳокама қилмоқчи.

Каримов Путин билан сўнги бор сентябрь ойида Душанбеда учрашган эди. Ўшанда Каримов Ўзбекистон ўз ташқи сиёсатида “ориентирни белгилаб олишда” Кремль хўжайинидан ёрдам сўраган эди.

Айни пайтда, Путин ташрифи арафасида Каримов Ўзбекистон “СССР каби ташкилотларга ҳеч қачон қўшилмаслиги”ни баён қилди. Ўзбекистон раҳбарининг Конституция куни муносабати билан 5 декабрь куни қилган баёноти кузатувчилар тарафидан Тошкентнинг Кремль етакчилигидаги Евроосиё Иқтисодий Иттифоқига қўшилиш нияти йўқлиги, дея талқин қилинди.

Путиннинг Тошкентга ташрифи чоғида Ўзбекистон билан Россия ўртасида бир нечта икки томонлама ҳужжатнинг имзоланиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG