Линклар

Россия ФМХ: Россияда 2 миллиондан зиёд расмий қайдли ўзбекистонлик бор


Россиядаги ўзбек муҳожирларининг катта қисми унча кўп пул тўланмайдиган ишларда ишлашади.

Россиядаги ўзбек муҳожирларининг катта қисми унча кўп пул тўланмайдиган ишларда ишлашади.

Россияда расмий қайддан ўтган ўзбекистонликлар сони 2 миллиондан зиёд.

Россия Федерал миграция хизматининг шу йил 4 декабригача олинган маълумотларга таянган ҳолда маълум қилишича, ҳозирда Россияда тақрибан 2 миллион 147 минг нафар ўзбекистонлик фуқаро расмий қайддан ўтган ҳолда юрибди.

Норасмий манбалар бу рақам камида икки баробар кўпроқ эканини қайд этадилар.

Эслатиб ўтамиз, 10 декабрь куни Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистонга келиши кутилмоқда. Маълумотларга кўра, Путиннинг Тошкентга ташрифи чоғида Ўзбекистон билан Россия ўртасида бир нечта икки томонлама ҳужжат имзоланади.

XS
SM
MD
LG