Линклар

logo-print

Ўзбекистоннинг Россияга қайтариш муддати ўтиб кетган қарзи қарийб $890 миллион


Россия президенти Владимир Путиннинг 10 декабрь куни Тошкентга қиладиган расмий ташрифи давомида ўзаро молиявий даъволар ва мажбуриятларни тартибга солиш тўғрисидаги ҳукуматлараро келишув имзоланиши режалаштирилган.

Бу ҳақда Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаковга таяниб Россия ахборот воситалари хабар қилди.

Унинг “баъзи ҳисоб-китобларга” таяниб айтишича, жорий йилнинг ноябригача Ўзбекистоннинг Россияга қайтариш муддати ўтиб кетган қарзи қарийб 890 миллион доллар бўлиб, бу бу миқдорнинг 500 миллиони қарзнинг ўзи, 388 миллиони тўпланиб қолган устама фоиздир.

XS
SM
MD
LG