Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 05:07

Андижонда кафе ëниб кетди


"Андижон шаҳрида куйинди ҳиди келябди. Кафе ëниб кетди. Тўртта ўт ўчириш машинаси келиб ўчирди.

Осмонга қора тутун чиқарди ичкаридан. Ҳамма ëқ сасиб¸ резинанинг ҳиди келди.

Кафе ëнаëтган пайтда уйда эдим. Кафе томондан бақир-чақир эшитилди.

Мен газ ва свет йўқлиги учун одамлар конституция кунида тўполон қилаяпти деб ўйлабман.

Осмон тутун бўпкетди.

Менимча¸ ëнғин электр ëки газдан чиққан.

Бу энг мижози кўп кафе эди. Фаолиятини тўхтатди ҳозир.

Эшигига доим очиқ деб ёзиб қўйишарди. Энди эса ёпиқ деб ёзишди".

XS
SM
MD
LG