Линклар

АҚШда сенат қўмитасининг МРБдаги қийноқлар ҳақидаги ҳисоботи ёйинланди


АҚШ Сенатининг разведка бўйича қўмитаси раҳбари Дайан Файнстайн.

АҚШ Сенатининг разведка бўйича қўмитаси раҳбари Дайан Файнстайн.

АҚШ Сенатининг разведка бўйича қўмитаси Марказий разведка бошқармаси террорчиликда гумонланганларга қарши сўроқ қилишнинг аёвсиз усулларидан фойдаланган, деган хулосага келди.

Қўмитанинг 9 декабрь куни эълон қилинган ҳисоботи хулосасига кўра, 2001 йил 11 сентябридан кейин МРБнинг такомиллаштирилган сўроқ усулларидан фойдаланиши “аниқ маълумот олишнинг самарали воситаси” бўла олмаган.

Ҳисоботда сўроқ қилишнинг аёвсиз усуллари сифатида жинсий зўравонлик таҳдиди, маҳбусни сув билан бўғиш ва бошқалар келтирилади ҳамда уларнинг қийноқдан қарийб фарқ қилмаслиги айтилади.

АҚШ президенти Барак Обама ҳисоботдан жой олган эътирофларни “ташвишланарли” эканини таъкидлаб, америкача ахлоқий қадриятларга зид бўлган қийноқни тақиқлаб қўйганини айтган.

Аввалроқ БМТнинг инсон ҳуқуқлари ва террорчиликка қарши кураш бўйича махсус маърузачиси Бен Эммерсон террорчиликда гумонланган маҳбуслар қийноққа солинаётганидан собиқ президент Жорж Буш маъмурияти масъулларининг хабари бўлгани ва бунинг учун улар маҳкама олдида жавоб бериши лозимлигини айтганди.

XS
SM
MD
LG