Линклар

Россия Ўзбекистонга қурол-аслаҳа етказиб беришни режаламоқда


Ўзбекистон президенти Ислом Каримов (ч) ва Россия президенти Владимир Путин (ў).

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов (ч) ва Россия президенти Владимир Путин (ў).

Россия президенти Владимир Путиннинг Тошкентга сафари доирасида Ўзбекистонга қурол-аслаҳа етказиб бериш масаласи ҳам ҳал бўлиши мумкин.

Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаковнинг “Россия сегодня” агентлигига маълум қилишича, Путиннинг Ўзбекистонга ташрифи чоғида тўрт ҳужжат, шу жумладан, ўзаро молиявий талаб ва мажбуриятларни тартибга солиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битим имзоланади. Мазкур битим, Ушаковга кўра, Россия ва Ўзбекистонга ўзаро савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, хусусан, Россиядан Ўзбекистонга қурол-аслаҳа ва замонавий ҳарбий техника етказиб бериш учун янги имкониятлар яратади.

Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путин 10 декабрь куни Ўзбекистон президенти Ислом Каримов таклифига биноан Тошкентга келиши кутилмоқда. Путин ташрифи чоғида қатор иккитомонлама ҳужжатлар имзоланиши аввалроқ ҳам қайд этилганди.

XS
SM
MD
LG