Линклар

Каримов: Россия - Марказий Осиёда барқарорлаштирувчи куч


10 декабрь куни И. Каримов В. Путин билан Тошкентда сўзлашувлар ўтказди

10 декабрь куни И. Каримов В. Путин билан Тошкентда сўзлашувлар ўтказди

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Россия президенти Владимир Путин билан бугун ўтказган учрашуви чоғида Россиянинг Марказий Осиёдаги барқарорлаштирувчи роли мавжуд ва Россия – Ўзбекистон манфаатларининг муштараклигини инкор этишга уринишлар самарасиздир, деб баёнот берди, деб хабар қилди Россиянинг Новости ахборот агентлиги.

“Марказий Осиёда Россиянинг манфаатлари ҳар доим мавжуд бўлган ва бу мавжудлик ҳар доим барқарорлаштирувчилик характерига эга бўлган”, деди Ислом Каримов чоршанба куни Путин билан Тошкентда ўтказган учрашуви чоғида, деб хабар қилди агентлик.

Икки давлат раҳбарлари ўртасидаги сўзлашувлар тор доирада бошлангани, музокаралар бир оздан сўнг икки давлат делегациялари ўртасида ўтажаги хабар қилинди.

XS
SM
MD
LG